Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бош вазир ўринбосари I «Тошкент куни» форуми иштирокчиларини табриклади

2020-12-21 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Нагоя шаҳридаги I «Тошкент куни» форуми иштирокчиларини табриклади.

Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Япония ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда юқори натижаларга эришди. Хусусан, жорий йил 19 декабрь куни Нагоя шаҳрида «Тошкент куни» форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Форумнинг очилишида Нагоя шаҳри Мери жаноб Кавамура Такаши ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фазиловлар иштирок этди.

Мазкур тадбир онлайн тарзда эфирга узатилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ушбу форумда онлайн видеоқўнғироқ орқали қатнашиб, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширган расмий ташрифи сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалар ҳамда туризм соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим замин яратганини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қадимий ва улуғвор Нагоя шаҳрига ташрифи, шаҳар Мери жаноб Кавамура Такашининг 2019 йил декабрь ойида Тошкентга ташрифи икки мамлакат ҳамда Тошкент ва Нагоя шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишига туртки бўлди.

Жумладан, Тошкент ва Нагоя шаҳар ҳокимликлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши бунинг ёрқин далилидир. Мазкур видеороликда қайд этилганидек, Ўзбекистон қадим замонлардан буён жаҳон цивилизацияларининг чорраҳаси ва Буюк Ипак йўлининг маркази саналган.

Япония халқи эса Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро ва Хоразм каби тарихий марказларини жуда севади. Коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган чекловлар туфайли жорий йил япон сайёҳлари Ўзбекистонга ташриф буюра олмади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан “Uzbekistan Safe travel GUARANTEED” санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими жорий этилганлиги боис бугунги кунда япон сайёҳлари учун Ўзбекистонга саёҳат хавфсиз ҳисобланади.

Шу ўринда, Бош вазир ўринбосари форум меҳмонларини ва Япония аҳолисини Ўзбекистонга таклиф қилиб, Нагоя шаҳридаги биринчи «Тошкент куни» форумининг барча тадбирларини муваффақиятли ўтишини тилади.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться