Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хавфсиз туризмни таъминлаш – давр талаби!
2020-12-20 | Хавфсизлик соҳаси
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ва унинг вилоятлар филиалларида 2020 йил 18 декабрь куни Ички ишлар органларининг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаларининг масъул ходимлари иштирокида “Хавфсиз туризмни таъминлаш – давр талаби: Хавфсиз туризмни таъминлашда ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ҳамкорлиги” мавзусидаги онлайн илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Илмий-амалий конференцияда Хавфсиз туризмни таъминлаш хизматининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи ҳамда жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходимлари иштирок этди.
Илмий-амалий конференцияда муҳокама ва мунозаралар шаклида бўлиб, мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмон ва сайёҳларга хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатиш, хавфсиз туризмни таъминлашда таҳлил ва ҳамкорликнинг аҳамияти, туризм объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонун - хавфсиз туризмни таъминлаш кафолати”, хавфсиз туризмни таъминлашда профилактика инспекторларининг ўрни, хавфсиз туризмни таъминлаш соҳасида суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари борасида сўз юритилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги