Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

2020-12-19 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари учун инфратузилма яратишда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:

1. 2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирларига Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1 триллион сўм кўзда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари:

ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича – Давлат бюджети маблағлари;

электр энергияси ва табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича – тегишлича таъминотчи корхоналар томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъминотчи корхоналарга ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан ажратиладиган бюджет ссудаси маблағлари;

алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича – таъминотчи корхоналар томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ таъминотчи корхоналарнинг
ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари;

б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ва тадбирларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш (таъмирлаш) ишлари бўйича – Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

бюджет ссудаси маблағлари электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ҳамда табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖга ажратилади;

махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларининг автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

4. Вазирлар Маҳкамаси:

икки ҳафта муддатда 2021-2022 йилларда махсус иқтисодий зоналарни ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга оид чора-тадбирларнинг манзилли рўйхатларини;

2021 йил 1 апрелга қадар тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида қиймати 250 миллиард сўм миқдордан ошадиган хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестиция лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

5. Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга давлат бюджетидан маблағлар ажратилишининг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича махсус комиссия иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

6. Махсус комиссия (Т.А.Ишметов):

ҳар ой якуни билан жойлардаги махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланганлик ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;

Давлат бюджетидан, шу жумладан, бюджет ссудаси ҳисобидан ташқи муҳандислик-коммуникация нфратузилмаси билан таъминлаш бўйича тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли хулоса беришни;

ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашда молиялаштириш манбаларига аниқлик киритиб боришни ҳамда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағларнинг энг мақбул йўналишини белгилашни;

ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яратиш билан боғлиқ тадбирларга Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг натижадорлигини таъминласин.

Махсус комиссиянинг ишчи органи этиб Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги белгилансин.

7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб, ҳар йили Давлат бюджетининг асосий параметрларини шакллантиришда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағларини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий
ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилишини кўзда тутсин.

8. Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги билан биргаликда махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги
йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишларига ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ж.А.Қўчқоров ва С.У.Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

          Президенти                 Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2020 йил 18 декабрь

Манба: ЎзА

Поделиться