Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар академияси ҳамда Корея Ёшлар маркази ўртасида ҳамкорлик мeморандуми имзоланди

2020-12-18 | Ёшлар

2020 йил 15 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Корея маданий марказлари ассоциацияси ҳузуридаги Ёшлар маркази ўртасида стартап корхоналари қўллаб-қувватлаш ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандумга кўра ҳамкорлик қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланган:

• Стартап ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш;

• юртимиз ёшлари ўртасида стартап ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

• стартаплар, тадбиркорлик (тадбиркорлик асослари) соҳаларида аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган ўқув тадбирларини ташкил этиш;

• стартаплар, фан ва инновациялар соҳасида ўзаро келишилган бошқа ҳамкорлик йўналишларида иштирок этиш;

• инвестицияларни жалб қилиш билан истиқболли стартап-лойиҳаларнинг қўшма базасини шакллантириш;

• тижоратлаштириш учун бизнес моделини ишлаб чиқишда ёрдам бериш;

• лойиҳаларни ишлаб чиқишда маслаҳат ёрдамини кўрсатиш;

Шу билан бирга томонлар биргаликда Ёшлар академияси аъзолари, стартап ташкилотлар вакиллари, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар учун форумлар, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, брифинглар ташкил этиш, шунингдек, илмий-тадқиқот ва бошқа давлат тузилмалари вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишга келишилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Корея маданий марказлари ассоциацияси ҳузуридаги «Shinsedae» ёшлар маркази 2012 йил ташкил топган бўлиб, марказ ёшлар орасида корейс маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга мўлжалланган. Шунингдек, марказ ҳар йили мунтазам равишда ёшлар форумлари, ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган стартап танловлар, ёшларда лидерлик қобилиятини шакллантиришга қаратилган маҳорат дарслари ташкил этиб келади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться