Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясида ОАВ ходимлари учун пресс-тур тадбири ўтказилди
2020-12-17 | Технологиялар
Тадбир давомида ОАВ ходимлари Ўзкомназорат марказий аппарати бўлимлари фаолияти билан танишишди. Жумладан, пресс-тур иштирокчиларига Радиоэшиттириш, Радиоалоқа, Маълумотлар узатиш, Почта алоқаси, Ахборот хавфсизлиги ҳамда Ахборот технологиялари соҳасида назорат бўлимларининг асосий фаолият йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, пресс-турда Ахборот технологиялари ва ахборот ресурслари маркази фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган ахборот тизимлари, келгуси режалар хусусида сўз юритилди.
“Ўзкомназорат” раҳбарияти томонидан инспекция мақсад ва вазифалари, фаолият йўналишлари бўйича ОАВ ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.