Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди

2020-12-17 | Жамият

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 декабрь куни Миллий матбуот марказида “Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш юзасидан амалга оширилган ишлар” бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманида ОАВ ва жамоатчилик вакиллари, вазирлик тизимидаги Давлат хизматлари агентлиги, Интеллектуал мулк Агентлиги, Тошкент давлат юридик университети ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманидан Адлия вазирлиги томонидан тизимда коррупцияни олдини олиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича ахборот берилди.

Таъкидланишича, вазирлик томонидан сўнги йилларда тизимда коррупцияни олдини олиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди.

Биринчидан, вазирлик коррупция хавфлари ва фактларини, ходимларнинг ўз ваколатини суиистеъмол қилиши ёки зарур пайтда ҳаракатсизлиги ҳолатларини аниқлаш мақсадида кенг жамоатчиликни ёрдамга чақирди. Шу боис, адлия органлари ва муассасаларида фуқароларга аудио ва видео ёзув воситаларидан фойдаланишга рухсат берилди. Шу билан бирга, вазирлик ҳузурида коррупцияга қарши кураш кенгаши ташкил этилди. Коррупция хавфига мойил бўлган вазифалар (ваколатлар) ва лавозимлар рўйхати шакллантирилди.

Иккинчидан, Telegram мессенджерида аҳолини адлия органлари ва муассасаларида юз бераётган коррупция ҳуқуқбузарликлари ҳақида тезкор хабардор қилиш мақсадида махсус @antikorbot 2020 йилнинг ўтган даврида давомида “anticorbot” телеграм канали орқали жами 945 та хабарлар келиб тушган ва уларни кўриб чиқиш натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Учинчидан, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда адлия органлари ва муассасаларида “KPMG International” компаниясининг халқаро экспертларини жалб этган ҳолда, коррупцияга қарши комплаенс назоратни жорий этиш бўйича лойиҳа амалга оширилди. ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандарти асосида вазирликнинг 10 дан зиёд ички ҳужжати тубдан янгиланди, вазирликда коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.

Тўртинчидан, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги кўникмаларини ривожлантириш мақсадида e-study.adliya.uz янги платформаси ишга туширилди.

Давлат харидларини амалга оширишда контрагентларни текшириш амалиёти чорий этилди. Шу билан бирга ходимларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш KPI асосида амалга ошириш йўлга қўйилди.

Бешинчидан, вазирлик тизимида коррупция хавфига мойил бўлган вазифалар (ваколатлар) ва лавозимлар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, интернет тармоғида нотариуслар бўш иш ўринларига танловлар онлайн-трансляция қилиниши янгиликлардан бири бўлди. Бу орқали ходимларни саралаб олишнинг максимал шаффофлигига ҳамда виждонли нотариусларни ишга тайинлашга эришилди.

Маълумот учун:Адлия вазирлигининг коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаш бўйича аудит ўтказилди. Ўтказилган аудит натижаси бўйича, “CERT International” s.r.o. халқаро ташкилоти томонидан 2020 йил 9 сентябрь куни ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқлик сертификати расмий тадбирда тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться