Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни матбуот анжуманига таклиф этади

2020-12-15 | Хавфсизлик соҳаси

Ички ишлар органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, ОАВ вакиллари ҳамда аҳоли ўртасида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган ҳолатларга муносабат билдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати томонидан 2020 йилнинг 15 декабрь куни, соат 12:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Коррупцияга қарши курашиш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Унда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.Хатамов, Вазирлик Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ва бошқа соҳавий хизматларнинг масъул ходимлари иштирок этиб, Сизни қизиқтирган саволларга жавоб берадилар. 

Тадбирга, барча ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда соҳага қизиқиш билдирган фуқароларимиз таклиф этиладилар. Мазкур матбуот анжуманида иштирок этиш истагини билдирганлар, ўзлари билан шахсларини тасдиқловчи ҳужжат (гувоҳнома ёки паспорт) билан келишларини илтимос қиламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться