Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарёда ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди

2020-12-14 | Жамият

Сурхондарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик ва Ички ишлар бошқармалари ҳамда бошқа бир қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Термиз шаҳридаги Санъат саройида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилган мазкур ярмаркада 94 та корхона, ташкилот, муассаса ҳамда тадбиркорлик субъекти ўзларининг 627 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбирга доимий иш билан банд бўлмаган 172 нафардан ортиқ фуқаро жалб этилди.

Ярмаркада мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчилар корхона, ташкилот ва муассасалар мутахассислари томонидан иш ўринлари, ходимларга яратилган шароитлар, ижтимоий ҳимоя ва ойлик маошлари ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан таништирилди.

Ярмаркада 8 нафар фуқаро ишга жойлашиб, яна 12 нафар фуқарога меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш ва қайта тайёрлаш учун йўлланма берилди. 50 нафар фуқарога эса тадбиркорлик йўналишлари ва бандлик масалаларида ижтимоий ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться