Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
2020-12-14 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизимини жорий этиш, ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш, бу орқали хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини мутлақо янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш вазифа этиб белгиланган эди.
Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва тегишли ҳамкор ташкилотлар вакиллари таркибида тузилган Республика Ишчи гуруҳи томонидан Гулистон шаҳри, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманларида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича ўтказилаётган хатлов жараёнлари ўрганилди.
Ўрганиш давомида хатлов ўтказишда дуч келинаётган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз вақтида бартараф этиш, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳар бир хотин-қиз билан тизимли ва манзилли ишлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, секторлар кесимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги баҳоланиб, хатлов жараёнларида адолат принципларига риоя этиш айтиб ўтилди.
Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги