Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аёллар муаммоларини аниқлаш борасида Хоразм вилоятида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди
2020-12-13 | Жамият
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги ”Камолот”, Урганч туманидаги “Туркманлар”, Хива шаҳридаги “Сангар”, Хива туманидаги “Поласултан“ ҳамда Хонқа туманидаги “Баркамоллик” маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан жойларда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан атрофлича танишди.
Шунингдек, мазкур ҳудудларда ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгашлари” иш фаолиятини кўздан кечириб, Ишчи гуруҳ аъзолари билан суҳбат ўтказди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Г.Маруфова бугуннинг ўзида “Аёллар дафтари”ни шаклантириш бўйича Хоразм вилоятида ташкил этилган Республика Ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда вилоятдаги масъулташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Унда вилоятдаги аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мутасаддиларга таклиф ва тавсиялар берилди.
Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қ. Рафиқов иштирок этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги