Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон элчиси Украина Президентига ишонч ёрлиғи топширди
2020-12-13 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Курманов 11 декабрь куни Мариинский саройида Украина Президенти Владимир Зеленскийга ишонч ёрлиғи топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.
Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, маросим ишонч ёрлиқларини топшириш ва Украина Президентининг нутқи билан чегараланди. Украина раҳбари ўз сўзида Ўзбекистон Украинанинг Марказий Осиёдаги муҳим шериги экани, томонлар ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишга интилаётганини таъкидлади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги