Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди

2020-12-11 | Жамият

Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Г.Маъруфова иштирок этди.

Теренинг давомида вазирлик раҳбарияти томонидан иштирокчиларга маҳаллаларда ижтимоий хизматни мувофиқлаштириш, “Аёллар маслаҳат кенгашлари” фаолиятини йўлга қўйиш, ходимларнинг функционал вазифалари, маҳалла ва оилаларда миллий қадриятларни тарғиб қилиш, касбий фаолиятни самарали олиб бориш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбирда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари, профессор-ўқитувчилар – Раъно Исмоилова ва Моҳира Холиқова маҳалла ва оила тизимида психологик ҳамда маънавий-маърифий фаолиятни йўлга қўйишнинг долзарб масалалари, жумладан, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ҳуқуқий, психологик, тиббий, иқтисодий, маънавий-маърифий жиҳатлари, ёш оилаларнинг психологик ва ижтимоий муаммолари, оилавий низолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва турлари каби бир қанча йўналишлар бўйича зарур маълумотлар берди.

Қолаверса, маҳаллаларда оила психологи, медиатор хизматини йўлга қўйиш, туман (шаҳар)ларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларини ташкил қилиш ҳамда тизимда фаолият олиб борадиган кадрларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тиклаш борасида бир қатор таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир якунида мутахассислар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бердилар.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться