Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ таълими вазири Хоразмда
2020-12-09 | Таълим
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вилоятдаги умумтаълим муассасалари фаолиятининг ташкил этилиши, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижросини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди.
Вазир вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров билан биргаликда Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, Хива туманидаги 1-сон, Урганч туманидаги 4-сон, Янгибозор туманидаги 12-сон ва Хива шаҳридаги 9-сон, 15-сон мактабларда бўлди. Мактабларда ўқитувчи ҳамда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ободонлаштириш ишлари, иссиқлик тизими, мактаб ҳожатхонаси, сунъий қопламали спорт майдончаларининг ҳолати билан яқиндан танишиб, ўз кўрсатма ва тавсияларини берди.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги