Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамшид Ходжаев Марказий Осиё мамлакатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлари билан мулоқотда бўлди
2020-12-09 | Иқтисодиёт
8 декабрь куни Марказий Осиё мамлакатлари Қишлоқ хўжалиги вазирларининг иккинчи йиғилиши «Рақамли қишлоқ хўжалиги: имкониятлар ва муаммолар» мавзусида ўтказилиб, видеоконференция форматидаги учрашувда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев иштирок этди.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО томонидан Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорлигида ташкил этилга мулоқотда БМТ агентликлари ва халқаро молия институтларининг минтақавий вакиллари ҳам қатнашди.
Тадбирнинг мақсади Марказий Осиёда ФАОга аъзо давлатларда «рақамли қишлоқ хўжалиги» атамаси, шунингдек, соҳани янада ривожлантириш учун рақамли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун талабларни умумий тушунишга ёрдам беришдир. Йиғилишда қисқа муддатда инновацион рақамли технологияларни жорий этиш мумкин бўлган потенциал йўналишлар ҳам аниқланди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ўз нутқида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2020 йил Ўзбекистонда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб эълон қилинганини таъкидлади. Бу борада махсус Давлат дастури қабул қилинган. Шунингдек, «Рақамли Ўзбекистон-2030» кенг кўламли дастури ишлаб чиқилиб, унда кейинги 10 йил давомида мамлакатни тубдан рақамли ўзгартириш кўзда тутилган.
Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рақамлаштиришнинг умумий даражасини кўтаришга ёрдам берадиган уйғунлашган ахборот тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, Вазирлик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг ўз фаолиятида «ақлли» технологияларни жорий этиш борасидаги интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.
«Соҳанинг расмий регулятори сифатида бизнинг вазифамиз бизнес субъектларини рақамли форматга муқаррар ўтиш учун тайёрлашдир. Энг муҳим вазифалар қаторида агрологистик марказлар ва қишлоқ хўжалиги билимларини тарқатиш бўйича минтақавий тармоқ яратилишини қайд этишимиз лозим, улар ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда умумий мажмуага бирлаштирилади», - дейди Жамшид Ходжаев.
Шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро рақамли Кенгаш тузиш концепциясини ишлаб чиққани учун бутун ФАО жамоасига миннатдорлик билдирди. Вазирнинг фикрича, максимал таъсир кўрсатиш учун мазкур Кенгаш ўз ишини ривожланаётган мамлакатлар ва кичик айланма маблағларга эга фермерларга замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этишга қаратиши лозим.
COVID-19 инқирози шуни кўрсатдики, ҳукуматлар ва хусусий сектор мавжуд технологияларни тез суръатларда кенгайтириш ва инқироз шароитида ечим топиш стратегияси ва механизмларини амалга ошириш қобилиятига эга. Мобил пул, электрон тўловлар, электрон тижорат ва актга асосланган ахборот ва консалтинг хизматлари каби рақамли ечимлар аграр-озиқ-овқат тизимининг кучини ошириши ва фермерларга муҳим техник хизматларни тақдим этиши мумкин.
Яқинлашиб келаётган 20 йил давомида қишлок хўжалиги соҳасига баркарор асосда информацион технологиялар жорий этилади. Рақамли технологилар кенг тадбиқ этилган қишлок хўжалиги, нафақат иқтисодий тикланиш учун балки, унинг сифатини яхшилаш учун, айниқса, кичик ер эгалари ва фермерлар учун харакатлантирувчи кучга айланиши мумкин. Бугунги учрашув Марказий Осиё давлатлари қишлок хўжалиги рахбарлари иштирокидаги иккинчи тадбир бўлиб, ФАО бу каби тадбирларнинг ташкилотчиси эканлигидан фахрланади. Биз ушбу учрашувни Марказий Осиё давлатларида қишлок хўжалиги соҳасини жадал шакллантира оладиган мухим бир мулоқот деб биламиз", - дея ўз фикрини якунлади ФАО Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин.
Мамлакатлар ўртасида экспертлар даражасидаги мулоқот қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалигида бир қатор инновацион рақамли ечимларни аниқлаш ва узоқ муддатли лойиҳалар учун асос яратиш бўйича тажриба алмашиш учун катта қадам бўлди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги