Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов Оҳангарон шаҳридаги хайрия кечасида иштирок этди

2020-12-04 | Жамият

“3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Саховат уйи”да   “Меҳримиз сизга, азиз инсонлар!” мавзусида хайрия кечаси ўтказилди.

Тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари иштирок этишди.

Вазир Р.Маматов хайрия кечаси аввалида сўз олиб, бугунги кунда давлатимиз томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламвакилларини муносиб қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтар экан, жумладан, шундай деди:

— Айни кунларда бутун юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Меҳр ва мурувват ойлиги”давомида мамлакатимиздаги барча кексалар, ёлғиз яшовчи ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олишни режалаштирганмиз. Вазирлигимизнинг энг катта вазифаларидан бири ҳам меҳр ва эътиборга муҳтож фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзолари ҳисобланадиган кекса ва ногиронлиги бор юртдошларимизни эъзозлаш эса ҳар биримизнинг юксак инсоний бурчимиздир.

Тадбирда таъкидланганидек мазкур ойлик давомида вазирлик, ҳудудий бўлинма ва фуқаролар йиғинларининг масъул ходимлариюртимиздаги ногиронлиги бўлган барча шахсларни имкон қадар тўлиқ қамраб олган ҳолда, уларнинг ҳолидан хабар олишади ҳамда уларга зарур озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак, реабилитация ва гигиеник воситаларни манзилли етказиб беришади.

Хайрия кечасида Оҳангарон шаҳар Маданият уйи ва Тошкент вилояти Мақомчилар ансамбли санъаткорлари ўз куй-қўшиқлари билан иштирокчиларни хушнуд этишди.

Тадбир сўнггида барча иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан турли эсдалик совғалари тақдим этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться