Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон Отельерлар Ассоциацияси аъзолари билан учрашди

2020-12-03 | Туризм

1 декабрь куни пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Ўзбекистон Отельерлар Ассоциацияси аъзолари – Тошкент шаҳрининг энг йирик меҳмонхоналари эгалари ва бош менежерлари билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Учрашувда туризм соҳасидаги долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди, хусусан дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият натижасида юзага келган инқироздан кейин соҳани тиклаш учун янги ечимлар изланди.

Азиз Абдуҳакимов Ҳукумат томонидан туризм соҳасини тиклашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритиб, бугунги кунда меҳмонхоналар фаолиятини жонлантириши мумкин бўлган зиёрат туризмини ривожлантиришга оид лойиҳалар ишлаб чиқилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа доирасида Туркия, Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешнинг етакчи диний арбоблари билан Ўзбекистонга янги сайёҳлар оқими ташрифини ташкил қилишга доир музокаралар ўтказилган.

Ўзбекистон Отельерлар Ассоциацияси раиси Фарангиз Абдуллаева меҳмондўстлик соҳасида даромадларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш ўринларини қисқартирмаслик мақсадида меҳмонхоналар учун жорий қилинган имтиёз ва преференциялар муддатини 2021 йилнинг июнь ойига қадар узайтиришни таклиф қилди.  

Суҳбат давомида мамлакат отельерлари инқироздан кейинги даврда ишлашга оид фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан бўлишишди.

Янги шароитларда саёҳат қилишнинг муҳим жиҳатларидан бири бўлган хавфсиз туризм тарғиботи шулар жумласидандир. Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш воситаларини сертификациялаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф киритилди, зеро меҳмондўстлик соҳаси учун санитар норма ва қоидаларнинг ягона тизими масаласи очиқлигича қолган.

Учрашув якунига кўра, меҳмондўстлик соҳаси учун имтиёз ва преференциялар муддатини 2021 йилнинг охирига қадар узайтириш ҳамда санитар норма ва қоидаларнинг ягона тизимини тасдиқлашга оид қарор қабул қилинди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться