Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент вилоятида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга тушди
2020-12-02 | Жамият
Тошкент вилоятида 2020 йилнинг 1 декабрдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва кам таъминланган оилаларига моддий ёрдам тайинлаш ва тўлашнинг соддалаштирилган механизми ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4797-сонли қарорига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали электрон маълумот алмашуви орқали давлат томонидан аҳолига ижтимоий ёрдам бериш ҳамда хизматлар кўрсатишнинг шаффофлиги, адолатлилиги таъминланади.