Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вилоят ҳокими сайёр қабулда ёшларга 100 номдаги китоблар совға қилди

2020-12-01 | Ёшлар

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Зафаробод туманида ўтказган навбатдаги сайёр қабулида аҳолининг кундалик турмуши билан боғлиқ юздан зиёд мурожаат тингланиб, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора тадбирлар белгиланди.

Кейинги йилларда   туманни ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришда сезиларли силжишларга эришилган бўлсада, сайёр қабул давомида тушган мурожаатлар аҳолининг турмуш фаравонлигини ошириш, одамларга қулай яшаш шароитлари яратишда камчилик ва муаммоли масалалар ҳали кўплигини кўрсатди. Демак, ҳудудда одамларнинг дарду-ташвишини эшитиш, турли-хил муаммоли масалаларга қонуний ечим топишда маҳаллий  давлат органлари ва ташкилотлари томонидан етарли иш олиб борилмаётир. Ваҳоланки, кўтарилган мурожаатларда кўтарилган масавлаларнинг аксариятини жойида ҳал этиш имкониятлари бор.  

–Кўчамизга шағал ётқизиш ишлари якунига етмай қолиб кетганди, – дейди тумандаги «Нурафшон» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги  Оққўрғон кўчасида яшовчи фуқаро Зулхумор Азимова. – Натижада, 700 метр лой кўчадан юришга мажбурмиз. Сайёр қабулда шу масала ўз ечимини топадиган бўлди. Бунинг учун вилоятимиз ҳокимига миннатдорчилик билдираман.

Маҳаллий давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш идоралари масъуллари аҳолига ичига кириб, одамлар билан доимий  мулоқот қилишлари йўлга қўйилса, фуқароларнинг қонуний талаблари бажарилиб, муаммолар тўпланиб қолмайди. Аксарият ҳолларда ишга шу ана шундай  ёндошув етишмаслиги туфайли  ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш борасида камчиликлар кўзга ташланади.

Масалан, иш сўраб мурожаат қилган  Дилноза Мақсадованинг муаммосини аввалроқ ҳам ҳал этиш мумкин эди. Сайёр қабулда унинг мурожаатлари ўрганилиб, «Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастури асосида тадбиркорлик билан шуғулланиш имконияти борлиги анқланди. Шу мақсадда унга тикув машинаси  берилди.  

Шунингдек, оммавий сайёр қабул давомида тадбиркорликни йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасаси, маиший шахобчалар қуриш, ер майдони ажратиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, ичимлик суви таъминотини яхшилаш каби соҳалар бўйича қилинган мурожжатлар ҳам ечимини топди.  

Вилоят хокими  давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимлик тузилмалари раҳбарларига аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиб, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди.  

Сайёр қабул доирасида вилоят хокими ёшлар иттифоқи сардорлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини, таклиф ва истакларини эшитди. Ҳоким учрашувда ёшларга 100 номдаги китоб совға қилди.  

 

Т.БЕКНАЗАРОВ

Манба: ЎзА

Поделиться