Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Отабек Солиев, “ЎзАвто Боку” бош директори (Озарбайжон): Конституция давлат ва жамият барқарорлиги кафолатидир
2020-12-01 | Жамият
Озарбайжондаги «ЎзАвто Боку» дилерлик корхонаси бош директори Отабек Солиев “Дунё” ААнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан блиц-саволларга жавоб берди.
— Конституция Сиз учун нимани англатади?
— Конституция жамият ва давлатнинг асосий қонунидир. Конституция мамлакат мустақиллиги ва барқарорлигини, фуқаро сифатида менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларимни, уларни амалга оширишим кафолатларини таъминлайди.
— Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишингизга тўғри келганми?
— Мактабда ўқиб юрган вақтларимда Конституция асослари билан таниша бошлаганман. Талабалик давримда эса уни янада чуқурроқ ўргандим.
Конституцияни ўрганиш, унинг асосий тамойиллари ҳақида билимга эга бўлиш орқали ҳар ким ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилади, уларнинг бузилишига йўл қўймайди.
Ҳар қандай киши ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши тўғри келган вазиятга тушиб қолиши мумкин. Бунда энг муҳими – Конституциямиз ўзингизни ҳимоя қилишингиз учун барча имкониятларни тақдим этганида, деб ҳисоблайман.
— Касбий фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?
— Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йилда қабул қилинганидан бери давлат ва жамият барқарорлигини таъминлаб келмоқда. Буни ҳис қилиш ёки қилмаслигимиздан қатъий назар, ҳар биримиз ушбу барқарорликдан ҳар куни баҳраманд бўлаяпмиз.
— Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?
— Бу кун бизнинг манфаатларимизни, ҳуқуқ ва эркинликларимизни биринчи ўринга қўядиган Асосий қонун қабул қилинган кун. Шу куни Ўзбекистоннинг Бокудаги элчихонасида тантанали тадбирлар ташкил этилади, биз у ерда мазкур байрамни кўтаринки руҳда нишонлаймиз.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги