Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро видеоанжуман

2020-11-30 | Хавфсизлик соҳаси

Бош прокуратура Академиясида “Жиноят-ижроия қонунчилиги талабларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига тўғри татбиқ этилишини таъминлаш масалалари” мавзуида халқаро анжуман ўтказилди.

Замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда бўлиб ўтган онлайн видеоконференцияда “Жиноий жазоларни ижро қилиш: Швеция тажрибаси ва халқаро стандартлар”, “Маҳкумларни ресоциализация қилиш масалалари”, “Қозоғистон Республикасида пробация хизмати: бугун ва истиқбол”, “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Жиноят-ижроия кодекси лойиҳасидаги концептуал янгиликлар”, “Миллий превентив механизм ва жиноят-ижроия қонунчилиги: муаммо ва ечимлар”, “Маҳкумларнинг ҳуқуқларини таъминлашда миллий қонунчилик ва халқаро стандартларнинг аҳамияти”, “Шартли ҳукм қилинганлар ижросини таъминлашнинг муаммо ва ечимлари” мавзуларида маърузалар тингланди.

Иштирокчилар маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос равишда кенгайтириш, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш механизмларини такомиллаштириш, шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назорат самарадорлигини ошириш, маҳкумларни ахлоқан тузатиш, уларнинг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этиш, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини таъминлашнинг ишончли ҳамда самарали механизмларини жорий қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться