Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарёда аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришдаги муҳим масалалар белгилаб олинди
2020-11-28 | Иқтисодиёт
Жорий йилнинг 24-27 ноябрь кунлари Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тегишли вазирлик, идора, тармоқ ташкилотлар, тижорат банклари раҳбарларини жалб этган ҳолда Президентнинг соҳага доир берган топшириқлари ижросини сифатли ва ўз вақтида бажарилишига қаратилган масалаларни ҳал этиш юзасидан Сирдарё вилоятида бўлди.
Республика Ишчи гуруҳи жойларда асосий йўналишлар бўйича иш олиб борди. Жумладан, ишчи гуруҳи вилоятда ердан самарали фойдаланиш ва ўзлаштириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва ирригация-мелиорация, интенсив боғ-токзорлар ҳамда иссиқхоналар барпо этиш, саноатбоп токзорлар барпо этиш, аграр соҳани ривожлантириш, мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, техника таъминоти, чорвачилик, балиқчилик, паррандачиликни ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни ҳал этиш ва ишлар самарадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳи бажарилган ишлар якунида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари ва сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари вакиллари, тадбиркорлар, фермерлар ва кластерлар раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, муҳим вазифалар белгиланиб олинди, масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, туманлар 4 та сектор раҳбарлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқларнинг ўз муддатларида ижросини таъминлашга масъул экинлиги белгиланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги