Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон Банки ва Осиё Инфратузилма Инвестициялари Банки (ОИИБ) молиявий кўмаги билан “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси бўйича маълумот

2020-11-24 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2020-2024 йилларда “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Лойиҳада Ўзбекистоннинг Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг 300 дан ортиқ қишлоқлари иштирок этиб, мазкур аҳоли пунктларида асосий ижтимоий инфратузилма сифатини яхшилаш учун маблағ олиш имкониятига эга бўладилар.

Лойиҳа Жаҳон Банки ва Осиё Инфратузилма Инвестициялари Банки (ОИИБ) молиявий кўмагида амалга оширилиб, Жаҳон Банки 100 млн АҚШ доллари ва Осиё Инфратузилма Инвестициялари Банки 82 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратганлар. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мазкур мақсадда 1,6 млн АҚШ доллари ажратилган бўлиб, лойиҳанинг жами қиймати 183,6 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳа қишлоқ аҳолисининг асосий инфратузилма сифатини ошириш ва лойиҳа қамраган қишлоқ ҳаётий фаолиятини таъминловчи хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган. Шунингдек, лойиҳа маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимига ёрдам бериб, қишлоқ аҳолисини ўз маҳалла инфратузилмасида кўрсатилган хизматларга бўлган асосий эҳтиёжларни бахолашга ҳамда уларни янада ривожлантириш бўйича қарорларни қабул қилиш жараёнига жалб қилиш орқали маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштиришга кўмак беради.

Жумладан, лойиҳага кўра ўз аҳоли пунктларида қуйидаги тадбирлар амалиёти учун маблағ қўлга киритишлари мумкин (инфраструктура сублойиҳалари):

 (i) қишлоқ ичимлик суви ва канализация хизматларига инновацион алтернатив моделлар киритиш орқали улардан фойдаланишни кенгайтириш учун мавжуд ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини тиклаш; (ii) энергия самарадорлигини ошириш учун жамоат биноларини модернизациялаш; (iii) ижтимоий инфратузилмани тиклаш; (iv) учинчи даражали йўллар, кўчаларни ва пиёдалар учун йўлларни тиклаш; (v) йўлларни дренажлаш (қуритиш) ва қишлоқ йўлларининг тошқинга чидамлилигини ошириш; (vi) кўприкларни тиклаш ва қуриш (узунлиги 10 метргача); (vii) кўчаларни ёритиш тизимини модернизациялаш; (viii) жамоат жойларини такомиллаштириш; (ix) қаттиқ чиқиндиларни утилизация қилиш тизимлари; (x) жамоат объектларини кичик миқёсда қуриш; (xi) симсиз Интернет хизматлари билан таъминлаш учун антенналарни ўрнатиш; (xii) автобус тураргоҳлари ва бекатларини қуриш ва тиклаш; ҳамда (xiii) энергия таъминоти бўйича чора-тадбирлар.

Лойиҳа бешта асосий тамойилга асосланади:

  • Маҳаллий аҳоли томонидан қарорлар қабул қилиш. Лойиха жамоатчилик томонидан бирга олиб бориладиган ва инклюзив ижтимоий таҳлил асосида аниқланган, устувор деб белгиланган, жамоатчиликнинг ривожланиш эҳтиёжларини аниқлайдиган ва барча манфаатдор томонлар фойдалана оладиган Қишлоқ Тараққиёти Режаси кўринишида тақдим этиладиган сублойиҳаларни молиялаштиради.
  • Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш салоҳиятини ошириш. Лойиха барча истиқомат қилувчи аҳолини, шу жумладан эркаклар ва аёллар, ёшлар, кам таъминланганлар ва ҳимояга муҳтожларга овоз берувчи ва уларнинг вакили сифатида фоалият кўрсатувчи инклюзив Маҳаллани тараққиёт гуруҳларини яратишни қўллаб-қувватлайди. Эркак ва аёлларнинг салоҳиятини турли соҳаларда, шу жумладан, бирга олиб бориладиган ва инклюзив йиғилишлар ва қарорлар қабул қилиш жараёнларида, жамоатчиликнинг кундалик ривожланиш тадбирларини бошқаришда оширади. Шунингдек, лойиха хизматлар ва ресурсларга йўл очиб беришни яхшилаш учун Махалла тараққиёт гурухларни бошқа ҳукумат ва нодавлат ташкилотлари билан боғлашга ёрдам беради. 
  • Гендер тенгликни таъминлаш. (i) овоз бериш ва қишлоқ миқёсидаги қарорларни қабул қилишда иштирок этишда махалла тараққиёт гурухларни аъзоларининг 50% аёллар эканлигига ишонч ҳосил қилиш ва аёллар (шу жумладан ёш аёллар) лойиҳани режалаштириш ва қарорларни қабул қилиш йиғилишларида қатнашиш имкониятига эгалигини таъминлаш учун жамоатчилик билан алоқа ўрнатиш орқали; ва (ii) аёлларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган сублойиҳалар орқали хизматлардан фойдаланишда гендер камчиликларни бартараф этишга ёрдам беради.
  • Шаффофлик ва жавобгарликка амал қилиш. Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойихаси чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида ошкоралик ва ҳисобдорликнинг тўғрилигини таъминлаш учун турли тадбирларни, шу жумладан миллий, вилоят, туман ва қишлоқ даражасидаги таништирув ва кенгайтирилган учрашувларни; Лойиха веб-сайти орқали олиш мумкин бўлган лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги маълумотларни; сублойиҳа харидлари ва уни амалга ошириш ишларини жамоавий мониторинг қилишни; лойиҳани амалга ошириш сифати ҳақидаги жамоатчиликнинг тасаввурларини аниқлаш учун ижтимоий аудитдан фойдаланишни; барча манфаатдор томонлар фойдалана оладиган шикоятларни кўриб чиқиш механизмини қўллаб-қувватлайди.
  • Маҳаллий жамоаларда ижтимоий ва экологик барқарорлик. Қишлоқ жойларда турмуш даражасини ошириш мақсадига мувофиқ, Қишлоқ Инфратузилмасини Ривожлантириш лойихаси қишлоқ аҳолиси учун ижобий ижтимоий-иқтисодий фойда келтирадиган инвестициялар ва тадбирларни молиялаштиради. Доимий жой алмаштиришни назарда тутувчи, мажбурий кўчишни талаб қиладиган, аҳолининг даромади ёки турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатадиган, болалар ва мажбурий меҳнатга сабаб бўладиган ёки атроф-муҳитга катта ҳажмда ва тузатиб бўлмайдиган даражада таъсир кўрсатадиган фаолиятлар қўллаб-қувватланмайди. Лойиха маҳаллий идоралар ва жамоатчилик учун ижтимоий ва экологик хавфсизликка оид миллий қонунлар ва қоидалар ҳамда атроф-муҳит ва ижтимоий хавфсизлик сиёсати ва тегишли жараёнлар бўйича Жаҳон Банкининг стандартлари бўйича маълумотларни ошириш чораларини қўллаб-қувватлайди.

Лойиҳадаги фойдаланиш қўлланмасида белгиланган қишлоқларни танлаш жараёнидан сўнг 306 га яқин қишлоқлар иштирок этиш учун танланади. Маблағлар қатнашувчи туман ва қишлоқларга қишлоқ аҳолиси билан боғланган оддий формулага мувофиқ ажратилади. Қишлоқларни ривожлантириш режасида белгиланган кўплаб сармояларни молиялаштириш учун қишлоқ миқёсида ажратиладиган маблағ аҳоли жон бошига 160 AҚШ доллар атрофидаги миқдорда белгиланди. Қишлоқ фасилитатор ва муҳандислари маҳаллаларни ривожлантириш бўлимлари ва туман лойиҳа қўмиталарига техник ёрдам, ўқитиш ва салоҳиятини ошириш билан шуғулланадилар. Лойиҳа доирасида Жаҳон банкининг қатъий экологик ва ижтимоий тамойиллари қўлланилади. Улар инфратузилма лойиҳалар доирасидаги фаолиятини амалга оширишда иштирок этаётган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий аҳолининг хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Сармоядан 330 мингдан ортиқ, шу жумладан, ярми аёлларни ўз ичига олган қишлоқ аҳолиси манфаат кўриши кутилмоқда.

Тегишли маъмурий ва техник ходимлар қишлоқ аҳолисига инфратузилма суб-лойиҳаларини режалаштириш ва амалга оширишда ёрдам беришади. Малакали маҳаллий ва халқаро ННТлар ҳам лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этишлари мумкин. Лойиҳада Жаҳон банкининг қатъий экологик ва ижтимоий стандартлари қўлланилади. Улар инфратузилма кичик лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этаётган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга, шунингдек, маҳаллий аҳолининг хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться