Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дунё университетларининг глобал рейтинг (QS) баҳолаш бўйича асосчиси Нунсио Квакварелли иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон олий таълим тизими тақдим этилди
2020-11-24 | Фан
Дунё университетлари глобал рейтинг агентлиги (QS Quacquarelli Symonds Ltd.) асосчиси ва президенти Нунцио Квакварелли билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манбасига асосланиб.
Тадбирда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг таълим вазирлари ва 200 нафардан зиёд университет ректорлари иштирок этди.
Анжуманда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов мамлакатимиз олий таълим тизимида ушбу фаолиятнинг аҳамияти ва бу борада соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берди.
Видеоконференцияда дунё олий таълим муассасаларининг нуфузли ҚС рейтинг тизими ушбу рўйхатга кириш талаблари ҳақида тўхтаб ўтилди. Қайд этилишича, мазкур агентлик 1990 йил ташкил этилган бўлиб, олий таълим муассасаларининг биринчи рейтинги 2004 йилда тузилган.
Қайд этиш жоизки, ТИҚХММИ республикамизда мазкур рейтингга киритилган ягона университет ҳисобланади.
Мулоқотлар давомида илғор олий таълим муассасаларининг глобал рақобатбардошлиги халқаро рейтингларга киришдаги асосий тўсиқлар ва минтақадаги университетларнинг ривожланиш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбирда юртимизда олий таълим муассасаларни халқаро рейтингга кириш стратегиясидаги муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 – йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонига асосан, камида 10 та олий таълим муассасасини халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтинги рўйхатига киритиш бўйича ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги