Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент Халқ қабулхоналари томонидан Тошкент шаҳри аҳолиси учун оммавий қабуллар ҳафталиги эълон қилинди
2020-11-24 | Жамият
Тадбирларда қатнашиб, мутасаддиларга мурожаат этиш истагидаги фуқаролар амалдаги карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда қуйида келтириладиган манзилларга келишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан пойтахтимизда ўтказилаётган оммавий қабуллар ҳафталиги доирасида 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри туманларида Халқ қабулхоналари, туман даражасидаги секторлар, ҳудудий бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида жонли мулоқотлар ташкил этилади.
Мазкур тадбирларда қатнашиб, мутасаддиларга мурожаат этиш истагидаги фуқаролар амалдаги карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда қуйидаги жадвалда келтирилган манзилларга келишлари мумкин.
Манба: ЎзА