Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича янги чоралар белгиланди

2020-11-24 | Иқтисодиёт

2020 йил 20 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори қабул қилинди.

Қарорда солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорликнинг рақамли шаклини жорий этиш, солиқлар ва йиғимларни ундиришда (тўлашда) солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашинувини такомиллаштириш чоралари тасдиқланди.

Шунингдек, назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини янада такомиллаштириш, давлат божи ва бошқа йиғимларни ундиришнинг ягона тартиби амалиётга татбиқ этилмоқда.

Янги қарор билан давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига оид учта янги низом тасдиқланмоқда. Улар қуйидагилар:

– “Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом;

– “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида”ги низом;

– “Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимларнинг бюджет тизимига тушумларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги низом.

Мазкур ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 943-сонли қарорига бир неча ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, 2021 йил 1 мартдан амалиётга киритилади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 октябрдаги “Умидсиз солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги” 307-сон қарори ўз кучини йўқотди.

Ҳурматли солиқ тўловчилар, ушбу ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар сиз учун қизиқ бўлса, Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти (https://soliq.uz/) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини – Тelegram (http://t.me/soliqnews) Facebook (https://www.fb.com/Soliqpressa/) Youtube (https://www.youtube.com/channel/UCa9OMuj11fI6J7wcocYD6Vg) Instagram (https://instagram.com/soliqnews?igshid=1f35lo7b0n6c3) кузатиб боринг. Тез орада қарор билан киритилаётган ўзгаришлар ҳақида Давлат солиқ хизмати органлари мутахассислари томонидан тайёрланган тушунтириш-тарғибот материаллари юқорида қайд этилган манбаларда эълон қилинади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться