Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳридаги юртдошларимиз Ўзбекистонда бизнес лойиҳалари амалга оширишни режалаштирмоқда

2020-11-23 | Жамият

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари шанба куни давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонни ривожлантиришда чет элда меҳнат қилаётган ватандошларимиз имкониятларидан фойдаланиш бўйича ташаббусини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Ульсан шаҳрига амалий сафар қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу шаҳарда мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаро яшайди. Улар, асосан, «Hyundai» компаниясининг кемасозлик заводида меҳнат қилади. Шунингдек, Ульсан университетида 400 дан ортиқ ватандошимиз таҳсил олади.

Мулоқотлар доирасида Ўзбекистонда бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиш ниятида бўлган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Президенти томонидан 17 август куни ўтказилган йиғилиш, унда чет элда ишлаётган юртдошларимиз учун муносиб шароит яратиш ва улар билан тизимли ишлаш, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини бошлашни режалаштирганлар учун имтиёз ва преференциялар тақдим этиш масалалари кўриб чиқилгани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда 10 нафар ватандошимиз Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 миллион 570 минг доллар миқдорда  сармоя киритиш бўйича таклиф билдирди. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Олтин дафтари»га киритилган ватандошлар сафи 110 кишидан ошди. Улар томонидан жалб қилинадиган инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 15,5 миллион долларни ташкил этмоқда.

Тадбир давомида юртдошларимизга Жанубий Кореяда бўлган вақтда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари тўғрисида маълумот берилди.

Шу билан бирга, ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларига элчихона вакилларидан жавоб олди. Уларга зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться