Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тупроққалъа туманидаги сайёр қабулда фуқаролар муаммоларига ечим топилди

2020-11-23 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев халқ билан юзма юз мулоқот қилиш, одамларнинг реал ҳаётидан хабардор бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида Тупроққалъа туманида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида фуқаролардан уй-жой ажратиш, моддий ёрдам тайинлаш, ишга жойлаштириш, йўлларни таъмирлаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш каби 20 га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Эътиборлиси, жойида ҳал қилиш имкони бор муаммоларга ўша ернинг ўзида ечим топилди, ижроси муайян вақт ҳамда маблағ талаб этадиган масалалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, масъуллар томонидан назоратга олинди.

Жумладан, “Саидлар” маҳалласида истиқомат қилувчи Муборак Абдуллаева ва Муҳаббат Мадримованинг ишга жойлашиш масаласида қилган мурожаатлари қўллаб-қувватланиб, уларнинг ҳар иккисининг ҳам бандлиги таъминланди.

Шунингдек, сайёр қабулда “Саёпир” маҳалла фуқаролар йиғинидан иштирок этган Зайнаб Мадримова ҳамда Дурдибиби Аллаберганованинг ўғли Жасур Шомуротовни ишга жойлаштириш масаласида ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ҳам эътиборга олиниб, улар туман Бандликка кўмаклашиш марказидаги бўш иш ўринлари билан таништирилди ва бандлиги таъминланди.

Қолаверса, қабул давомида фуқаро Рўза Базарбаевага уй-жой муаммоси бўйича бошланғич бадал пулини тўлаб бериш орқали кўмак бериладиган бўлди. Бунинг учун фуқарога тумандаги уй-жой комиссиясига ариза билан мурожаат қилиш ва рўйхатга туриш тушунтирилди. Шунингдек, “Муҳаббат” маҳалласида яшовчи Наргиза Ортиқованинг уй-жой масаласидаги мурожаати бўйича ҳам мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шу билан бирга, “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи Қадам Мадримовнинг маҳалла ҳудудига ичимлик суви ўтказиб бериш ҳамда “Ёшлик” маҳалласидан Эркин Хўжаевнинг маҳаллага тунги ёритиш чироғи ўрнатиш ва йўлларни таъмирлаш масаласидаги мурожаати бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться