Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга ташриф буюрди

2020-11-23 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида пойтахтимиздаги Ал Хоразмий, “Дўмбиробод” ва “Катта Қозиробод” маҳаллаларига ташриф буюрди.

Дастлаб Р.Маматов Ал Хоразмий маҳалласида хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, маҳалла ҳудудида фаолият юритаётган ҳамда 45 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган тикув цехида бўлиб, корхона қувватини янада ошриш бўйича масъулларга кўрсатма ва таклифлар берди.

Шундан сўнг, вазир Р.Маматов “Дўмбиробод” маҳалласининг яқин кунларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган янги биносида амалга оширилаётган қурилиш ишларини бориб кўрди. Маҳалла фаоллари билан бўлган учрашувда мазкур бино аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамларни қийнаётган муаммоларга ечим топишда соҳа ходимларига бир қатор қулайликлар яратиши ва уларнинг самарали фаолият юритишига хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, барча шароитларга эга бўлган “Катта Қозиробод” маҳалласи биносида бўлиб ўтган учрашувда ҳам одамларни тадбиркорликка ўргатиш, уларда бизнес қобилиятини шакллантириш борасида сўз юритилиб, маҳаллада маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини кенгайтириш, бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться