Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гидрометеорология соҳасидаги таълим муассасаларини тубдан ислоҳ қилиш бугунги куннинг долзарб талаби

2020-11-22 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири маслаҳатчиси О.Умаров ва Гидрометеорология хизмати маркази Бош директори Ш.Ҳабибуллаев Гидрометеорология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 21 ноябр куни Тошкент гидрометеорология техникуми ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюришди.

Тошкент гидрометеорология техникумига ташриф давомида техникумнинг фаолияти танқидий кўриб чиқилди ва қуйидаги вазифалар белгиланди:
- Техникумнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
- ўқув дастурларини халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда қайта кўриб чиқиш;
- янги ўқув адабиётларни тайёрлаш ва нашр эттириш;
- Марказий Осиё мамлакатларидан ўқувчиларни жалб этиш;
-Техникумда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзгидромет ходимларининг малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш.

Бугунги кунда Ўзбекистон Миллий университети География ва табиий ресурслар факультетида Гидрометеорология соҳасида жами 259 нафар талабалар, шунингдек, 4 та  магистратура мутахассисликларида жами 45 нафар бўлажак магистрлар таҳсил олмоқдалар.

ЎзМУга ташриф давомида Гидрометеорология соҳасида кадралар тайёрлаш бўйича мавжуд муаммолар ўрганилди, олиб борилаётган фаолият хорижий тажрибаларга қиёсий таққосланди. Ўрганишлар якунида соҳада кадрлар тайёрлашни тубдан ислоҳ этиш ва ЎзМУ негизидаги янги Гидромтеорология факультетини ташкил этиш бўйича бажариладиган биринчи галдаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан:
-  ўқув режаларни қайтадан қўриб чиқиш, ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, янги лабораториялар ташкил этиш, янги адабиётларни тайёрлаш ва нашр эттириш;
-  Амалий ва лаборатория машғулотларини Ўзгидрометда ташкил этиш. Бунда соҳа ходимларини иштирокини таъминлаш, ишлаб чиқариш амалиётлари сифатини ошириш, ҳар бир амалиётчи талабага алоҳида мутахассисларни бириктириш; 
- Янги ташкил этиладиган Гидрометеорология факультети тузулмасини нуфузли олий таълим мауссасалари тажрибаси асосида тузиш;
- Факультетда янги «Метеорология» ва «Атроф-муҳит мониторинги» бакалавиатура таълим йўнилишларини ташкил этиш чораларини кўриш;
- Талабаларнинг ёзги ва қишки ўқув дала амалиётларини самарали ташкил этиш мақсадида ЎзМУга қарашли Ўқув-амалиёт базасини халқаро стандартларга мос замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш. «Ҳозирги кунда талабалар ўқув-дала амалиётини 1960-80 йилларда ишлаб чиқарилган қурилмалар, асбоб-ускуналар ёрдамида ўташи ва амалиёт базаси биноларини талабга мос келмаслиги боис қишки амалиётларни умуман ўталмаслиги малакалий кадрлар тайёрлашнинг энг катта муаммоларидан биридир», деб таъкидлаб ўтди О.Умаров.

Гидрометеорология соҳасида малакалий кадрлар тайёрлашни ислоҳ қилишга қаратилган ташриф яқин келажакда албатта ўз самарасини беришига ишонамиз.

Манба: Гидрометеорология хизмати маркази

Поделиться