Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакилига юқори дипломатик мартаба берилди

2020-11-22 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига биноан, мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимовга Фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабаси берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бахтиёр Ибрагимов Тошкент шаҳрида туғилган, у - 54 ёшда. 1992 йилдан бери Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда, жумладан, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида ишлаган.

2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили этиб тайинланган.

2019 йил июнь ойида Ўзбекистон биринчи марта БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида навбатдаги сессия раисининг ўринбосари этиб сайланди. Ушбу вазифани Б.Ибрагимов мамлакатимизнинг доимий вакили сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида 2019 йил сентябрь ойидан 2020 йил сентябрь ойигача амалга оширди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться