Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кекса ва фахрийларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Маслаҳат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

2020-11-22 | Жамият

Сўнгги йилларда мамлакатимизда нуронийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларни ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялашда кекса ва фахрийларнинг ролини янада ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Республика “Нуроний” жамғармаси томонидан кекса ва фахрийлар билан иш самарадорлигини ошириш мақсадида республиканинг йирик ташкилот ва вазирликлари қошидаги Фахрийлар кенгашлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борада муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, жорий йил 18 сентябрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида республика вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда вазирлик ва идораларнинг Фахрийлар кенгашлари ва “Нуронийлар” жамоатчилик кенгашлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли идораларда узоқ йиллар ишлаб, пенсияга чиққан фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан жамият ривожида, ёшлар тарбиясида кенг фойдаланиш борасида ўзаро фикр алмашилиб, мулоҳаза ва таклифлар ўртага ташланган эди. Шу билан бирга, йиғилишда Фахрийлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш мақсадида кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш борасида энг фаол бўлган вазирлик ва идораларнинг тажрибали кенгаш раисларидан иборат Маслаҳат кенгаши тузилганди.

Куни кеча ушбу Маслаҳат кенгашининг илк йиғилиши ўтказилиб, бу борада самарали фаолиятни йўлга қўйган кенгаш раислари йиғилганлар билан ўз тажрибаларини ўртоқлашди. Шу билан бирга, Фахрийлар кенгашлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик ғоялари руҳида тарбиялашда кекса ва фахрийларнинг ролини ошириш борасида зарур таклифлар билдирилиб, 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган “Ҳаракат дастури”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Шунингдек, Фахрийлар кенгашлари тузилмаган вазирлик ва идораларда ушбу жамоатчилик тузилмасини ташкил этиш бўйича зарур вазифалар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться