Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гўзаллик ва нафосат фестивали

2020-11-21 | Жамият

Бухоро шаҳрида аҳоли, айниқса,ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган “Нафосат” фестивали бошланди.

Маълумки, сўнгги йилларда жамиятимизда хотин-қизларнинг мавқеини янада юксалтириш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланди.

Хусусан, ижтимоий ҳаётда аёлларнинг ўрни ортиб борган сари хотин-қизлар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос кийимлар андозасини мунтазам равишда тарғиб этиш, аёллар либосларига миллий қадриятларимиз асосида замонавий мода йўналишларини сингдириш, бунда виждон ва эътиқод эркинлигига қатъий амал қилган ҳолда ўзбек миллий мода йўналишини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиш лозимки, Бухоро шаҳрида ўтказилаётган “Нафосат” фестивали ана шу эзгу мақсадларни амалга оширишга қаратилгани билан янада аҳамиятлидир.

Фестиваль дастуридан бир қатор қизиқарли тадбирлар ўрин олган бўлиб, жумладан, хорижлик ва ўзбекистонлик дизайнерлар, ёшлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокидаги “Аёллар ва ёшлар орасида кийиниш маданияти” мавзусидагисеминар-тренинг, “Либос – миллатнинг маданият белгиси ва маънавият тимсоли”, “Замонавий ўзбек аёлининг имижи”, “Ўзбек миллий модаси” мавзуларида дизайнерлар, мутахассислар ва ёшлар иштирокидаги давра суҳбатлари, етакчи ўзбек дизайнерлари томонидан тайёрланган “Замонавий ўзбек модаси, анъаналар ва янги дизайнлар” номли модалар ва янги коллекциялар намойиши шулар жумласидан.

Шунингдек, тадбир доирасида Бухоро дизайнерлари ва ҳунармандлари томонидан яратилган миллий либослар кўргазмаси, “ҚадимийТурон афсонаси”, “Бухоро эртаклари”, “Модная Бухара”, “Мафтункор Шарқ аёли” номли коллекциялар намойиши ва “Бухоро миллий либослари тарихи” модалар намойишини ўтказиш ҳамда фестиваль қатнашчиларини етакчи ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан таништириш режалаштирилган.

Қолаверса, тадбир дастуридан Бухорошаҳридаги Моҳи-Хоса қадимий либослар музейига саёҳат ва мастер класслар ҳам ўрин олган.

Мазкур фестиваль 22 ноябрга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться