Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишлари

2020-11-20 | Хавфсизлик соҳаси

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ва Украина Миллий полицияси халқаро ҳамкорлик Департаменти бошлиқларининг икки давлат вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари ва ўзбек-украин идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ ташкил этиш ва икки давлат шартнома-ҳуқуқий базаси муҳокамасига бағишланган видеоконференцалоқа учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш, икки давлат шартнома-ҳуқуқий базасида қайта кўриб чиқилиши зарур бўлган ҳукуматлар ва идоралараро ҳужжатлар ҳамда янги битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган масалалар, шунингдек терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашда Ўзбекистон ва Украина ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунига кўра томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва икки давлат вазирликлари ўртасида халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқиш масалалари бўйича келишиб олдилар.

ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться