Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро аёллар тадбиркорлиги кунига бағишланган ҳафталик бошланди

2020-11-18 | Жамият

"Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан 21 ноябрь – Халқаро аёллар тадбиркорлиги кунига бағишлаб йирик маърифий ҳафталик бошланди.

16-21 ноябрь кунлари юртимизда бўлиб ўтаётган Аёллар тадбиркорлик ҳафталиги ўз ишбилармонлик ғояларини амалга ошириш истагида бўлган хотин-қизлар учун янги имкониятлар бериши шубҳасиз.  

Маълумки, Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни дунёнинг 144 мамлакатида 2014 йилдан бошлаб кенг нишонланиб келинади. 

2016 йилдан бошлаб “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Халқаро аёллар тадбиркорлиги куни (Womens Entrepreneurship  Day  – WED)  глобал ташаббусига қўшилган.  

Анъанавий ҳафталик бу йил 16-21 ноябрь кунлари ўтказилиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида аёллар бизнесининг тажрибали вакиллари билан бирга тадбиркорликни энди бошлаётган ёш хотин-қизлар иштирок этадиган ранг-баранг онлайн ва анъанавий тадбирларни ўзида қамрайди. Бу сана танишувлар, тажриба алмашиш ва муҳокамалар воситасида бутун жаҳон аёлларининг қайсидир маънода бирдамлиги, якдиллигини таъминламоқда, десак муболаға бўлмайди.  

"Чеклов чоралари ва дунёдаги иқтисодий вазият шароитида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” бу йилги ҳафталикнинг бош мавзуси ҳисобланади.  Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий  мақсад хотин-қизларнинг ўз  бизнесини  бошлаши ва уни ривожлантириши учун илғор тажриба, ғоя, билим ва ташаббусларни оммалаштириш мақсадида мазкур йўналишда фаолият олиб бораётган барча опа-сингилларимизни ягона майдонда бирлаштиришдан иборатдир. 

Шунингдек, минтақавий ва халқаро бозорларга чиқиш, инновацияларни ривожлантириб хорижий сармояларни жалб қилиш учун аёллар тадбиркорлигининг мавжуд муаммоларини таҳлил этиш, бизнес муҳитни янада такомиллаштириш, тадбиркор аёлларга кўрсатиладиган хизмат сифатини оширишдек мақсадлар ҳам ушбу ҳафталикдан кўзда тутилгандир.  

Ҳафталик давомида юртимизнинг турли ҳудудлари тадбиркор аёларининг иш тажрибасига оид онлайн тарздаги давра суҳбатлари, конференциялар, маҳорат дарслари, "Аёлларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилишда давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик аҳамияти ва истиқболлари" мавзусидаги анжуман, «Ўзбекистон ишбилармон блогер аёллар муваффақиятлари», «Агробизнес бошлаётган хотин-қизлар муваффақиятлари омили» мавзусида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа бўйича давра суҳбатлари, тақдимотлар, форумлар бўлиб ўтади. 

Шунингдек,  “Сифатнинг Европача стандартлари бўйича ҳамкорлик”, "Чеклов чоралари ва дунёдаги иқтисодий вазият шароитида аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” мавзусида конференциялар, "Тўқимачилик саноати ривожи истиқболлари. Ўзбекистон ва Покистон ҳамкорлиги" мавзусида Покистон ва Ўзбекистон тўқимачи аёллар мулоқоти ҳам ишбилармон аёллар учун қизиқарли бўлиши шубҳасиз.  

Н.УСМОНОВА

Манба: ЎзА

Поделиться