Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Шаҳрисабзда Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади
2020-11-15 | Технологиялар
2020 йил 14 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида янги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Шаҳрисабз шаҳридаги марказнинг очилиш маросимида “Ўзкомназорат” ДИ Қашқадарё вилояти ҳудудий инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари, Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлиги мутасаддилари иштирок этди.
Янги марказ юқори тезликда ишловчи интернет тармоғига уланган замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган. Рақамли технологиялар ўқув марказида 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар компьютер саводхонлиги бўйича бепул ўқитилади.
Шунингдек, марказда ушбу ҳудуддаги давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳудудий бўлинмаларининг ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакасини ошириш кўзда тутилган.