Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов Қарши шаҳридаги соҳага оид бир қатор ишлар билан яқиндан танишди

2020-11-15 | Жамият

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига қилган ташрифи давомида аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш борасида қатор мутасадди идора вакилларига тегишли топшириқлар берилган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов мазкур вазифалар ижроси юзасидан бугун Қарши туманидаги “Ертепа” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалладаги ободонлаштириш, қишга тайёргарлик ишларининг бориши, аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Масъул ходимларга маҳалла тизими фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ўз тавсиларини берди ҳамда МФЙ ходимларига компьютер жамланмасини топширди.

Вазир Р.Маматов жойларда “Аёллар дафтари”ни юритиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят Ишчи штабида бўлди. Шундан сўнг вилоят Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармасида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида ўтказилган тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича вилоят штаби” фаолияти билан танишди ва масъулларга ўзининг тегишли тавсияларини берди.

Шунингдек, Қарши шаҳридаги Маданият марказида “Комилон” маҳалласи фуқаролари иштирокида ўтказилган “Янги Ўзбекистон янгича дунёқараш” шиори остидаги тадбирда қатнашди ва Қарши шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича иштирокчиларга зарур маълумотлар бериб ўтди. 

Вазир Р.Маматов томонидан шу куннинг ўзида Қарши шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 3 нафар хотин-қизларга зарур сертификатлартопширилди.

Қарши шаҳридаги “Гулшан”, “Отчопар” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан танишиш асносида “Аёллар дафтари”ни юритиш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, жиноятчиликни олдини олиш бўйича маҳалла тизими ходимлари иштирокида семинар ўтказди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться