Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сирдарё вилоятида “Рақамли иқтисодиёт - 2030” стратегияси муҳокамасига бағишланган кенгаш йиғилиши ўтказилди
2020-11-15 | Технологиялар
2020 йил 11 ноябрь куни Сирдарё вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон Фармони билан белгиланган лойиҳалар ва чора тадбирларни Сирдарё вилоятида ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш тўғрисида ҳудудий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек кенгашнинг бошқа аъзолари, туман ва шаҳар ҳокимликлари лойиҳаларнинг жойлардаги ижросига масъул бўлган вилоят бошқарма ва ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда барча лойиҳаларнинг ҳозирги кундаги ижро ҳолати бирма-бир муҳокама қилиниб, лойиҳалар ижросини таъминлаш юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб олинди.
Лойиҳаларнинг жойлардаги ижросига масъул бўлган вилоят бошқарма ва ташкилотларнинг вазифаларни ўз муддатида бажаришини таъминлаш ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан ваколатли вазирлик ва идораларга ўрнатилган тартибда маълумот тақдим этиб бориши назоратга олинди.