Вазир Ж.Ходжаев Олтинкўл туманида жойлашган “Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалигида бўлди.
Корхонада жами 3,5 минг бош қорамол (2,4 минг бош сигир, 1,1 минг бош турли ёшдаги), 2,0 минг бошдан зиёд наслли эчкилар парвариш қилинмоқда.
Хўжалик томонидан кунлик 22 тонна сут ишлаб чиқарилиб, шундан 15 тоннаси қайта ишлашга йўналитирилмоқда. Жумладан, сутдан творог, сметана, йогурт, пишлоқ каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Тадбиркор Фахриддин Исмоилов раҳбарлигидаги масканда наслчилик, чорвачилик маҳсулотларини кўпайтириш, ем-хашак базасини мустаҳкамлаш каби жараёнлар замонавий услубда комплекс механизациялаштириш йўли билан амалга оширилмоқда.
Корхонада 270 киши иш билан таъминланган бўлиб, фермер хўжалиги томонидан Германиядан сут йўналиши бўйича "Заанен" зотли наслли эчкилар олиб келинган.
Жорий йилда фермер хўжалиги томонидан Даниядан 400 бош наслли қорамол, Франциядан 1000 бош наслли эчкилари келтирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги