Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликнинг бир гуруҳ фидойи ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишони топширилди

2020-11-11 | Жамият

Бутун дунё миқёсида глобал муаммога айланган коронавирус касаллигига қарши курашиш, унинг оқибатларини бартараф этиш бугун барча халқларнинг якдил мақсадига айланиб бормоқда.

Мазкур синовли кунларда юртимизда ҳам аҳоли саломатлигини асраш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб хайрли ишлар қилинди. Эҳтиёжманд аҳоли вакилларининг ижтимоий ҳимоясига катта эътибор берилди.

Бу кенг кўламли ишларни амалга ошириш, халқимиз саломатлиги ва турмуш тарзини яхшилаш борасидаги улкан жараёнларда турли соҳаларнинг минглаб заҳматкаш инсонлари чинакам фидойилик, меҳр ва саховат кўрсатди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ана шундай фидойи юртдошларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида 2020 йилнинг 26 май куни “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу борадаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётган юртдошларимизни муносиб тақдирлаш мақсадида турли соҳа вакиллари, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланди.

Ўтган давр мобайнида кўплаб саховатли юртдошларимиз, турли соҳаларда иш олиб бораётган меҳнтакаш инсонлар мазкур юксак мукофот билан тақдирланди.

Жумладан, куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида вазирликнинг ана шундай бир гуруҳ фидойи ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда сўз олган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов халқимиз азалдан меҳр-саховатли, оқибатли, ўзгаларга беминнат ёрдам кўрсатадиган, фидойи ва ташаббускор инсонларни юксак қадрлаб келганлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, юртимизда жорий этилган карантин даврининг илк кунларидан бошлаб маҳалла тизими ходимлари ҳам катта куч сифатида майдонга чиқиб, аҳоли, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд фуқароларга зарур кўмак кўрсатишда жонбозлик кўрсатганлигини қайд этиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, вазир ўринбосари Ботир Парпиевлар ҳам давлатимиз, ҳомий ташкилот ва фуқаролар томонидан ажратилган ҳомийлик маҳсулотларини белгиланган ҳар бир хонадонга манзилли етиб боришида соҳа ходимларининг заҳаматли меҳнатини таъкидлаб ўтишди. Шу билан бирга Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юзага келган талофат натижаларини баратараф этиш, зарар кўрган аҳолига зарур ёрдам кўрсатиш, уларни уй-жой ва керакли воситалар билан таъминлашда катта ташаббус кўрсатганлигини эътироф этишди.

Албатта, фидойи, ташаббускор ва саховатли инсонларнинг хизмати ҳамиша халқимиз томонидан қадрланиб, эъзозланиб келинган. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони эса ана шундай ташаббускор ва фидойи инсонлар хизматини муносиб тақдирлаш, уларнинг саховат ва олижаноблигини қадрлашга қаратилганлиги билан катта аҳамиятга эгадир.

Поделиться