Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг Самарқанд вилоятидаги ижро ҳолати муҳокама қилинди

2020-11-10 | Технологиялар

2020 йил 7 ноябр куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида Нуробод ва Қўшработ туманларини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича йўл харитасининг ижро ҳолати ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, шунингдек кенгашнинг бошқа аъзолари, лойиҳаларнинг жойлардаги ижросига масъул бўлган вилоят бошқарма ва ташкилотларининг раҳбарлари, Нуробод ва Қўшработ туманларининг ҳокимлари иштирок этди.

Йиғилишда барча лойиҳаларнинг ҳозирги кундаги ижро ҳолати бирма-бир муҳокама қилиниб, лойиҳалар ижросини таъминлаш юзасидан топшириқ ва вазифалар белгилаб олинди.
 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться