Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилоят ҳокимига мактабларга кўрсатилаётган юксак эътибор учун “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишони топширилди
2020-11-09 | Таълим
Барчага маълумки, Президентимиз томонидан мактаб таълимини ривожлантириш буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур деган улкан вазифа қўйилган.
Бугун жойларда вилоят ҳокимликлари томонидан ана шу ташаббусни ҳаётган тадбиқ этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий вилоятида ҳам сўнгги йилларда мактабларни ривожлантириш учун 30 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганининг натижасини вилоятдаги мактабларнинг республика миқёсида кўрсатаётган натижалари мисолида ҳам кўриш мумкин.
Бугунги кунда вилоятдаги битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсаткичи энг юқори натижани қайд этган.
Вилоятда мактабларни моддий-техник базасин яхшилаш, уларда замонавий таълим олиш учун шароитларни яратиш, мактаблар спорт залларини зарурий спорт инвентарлари, тиббиёт хоналари, компьютер техникалари билан таъминлаш доимий тарзда амалга оширилмоқда.
Мактабларни замонавий жиҳозлаш, жорий таъмирлаш, иссиқ сув билан таъминлаш, туман мактабларидаги мавжуд буржуйка печлари ўрнига замонавий иситиш тизими ва иситиш қозонлари ўрнатиш, қўшимча ўқув бинолари қуриб бериш, халқ таълими бўлимларини автомашиналар билан таъминлаш ҳокимликнинг доимий диққат марказидаги масалалардан бўлиб келмоқда. Умумтаълим мактаблари доимий равишда адабиётлар ва бадиий асарлар билан таъминланмоқда.
Вилоятда энг яхши натижа кўрсатаётган фидоий ўқитувчиларни уй билан таъминлаш бўйича ҳам режалар белгиланган.
Навоий вилоятида Халқ таълими тизимига кўрсатилаётган эътиборни эътироф этган ҳолда, Вилоят ҳокими Кобул Турсуновга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими ҳомийси” кўкрак нишони топширилди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан амалга оширилган бу каби ишлар ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш билан бир қаторда вилоятда таълим сифатини бунданда юқори чўққиларга олиб чиқиш учун ўзининг бунданда юксак натижасини беради, деб ишонамиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги