Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон билан олий таълим ва тиббиёт соҳасида ҳамкорлик янада кенгайтирилади

2020-11-07 | Соғлиқни сақлаш

 Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан турли соҳалар, хусусан таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар доирасида Ҳиндистоннинг “Medveda omniscience Pvt.Ltd.” компанияси директори Атул Теотия билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Medveda” компанияси 2019 йил ташкил этилган бўлиб, қисқа давр ичида Бирлашган Араб Амирликлари, Арманистон, Грузия ва бошқа қатор мамлакатлардаги таълим муассасалари билан ҳамкорликда Ҳиндистон тиббиёт университетларининг бўлимларини очиш ва шифохоналар қуриш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

А.Теотия компания Марказий Осиё минтақаси давлатлари, хусусан Ўзбекистон билан олий таълим, ахборот-коммуникация технологиялари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш истагида эканини билдирди.

Хорижий тадбиркор “Medveda” компанияси ҳамкорликни йўлга қўйиш ва истиқболли соҳаларга инвестициялар киритиш мақсадида республикамиздаги тегишли таълим муассасалари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда тиббиёт университетини ташкил этиш, мавжуд тиббиёт университетлари ва коллежларини такомиллаштириш, маҳаллий ва хорижлик беморлар билан режалаштирилган жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун мавжуд тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, комплекс таълимни ташкил этиш мақсадида сунъий интеллект соҳасига илғор ахборот технологияларини жалб этиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида турли хил дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш йўналишларида биргаликда лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться