Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро вилоятидаги маҳаллалар фаолияти ўрганилди

2020-11-06 | Жамият

Ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларда ижтимоий-маиший муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишларни мониторинг қилиш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.

Бундан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш кўзда тутилган бўлиб, дастлаб Бухоро шаҳар ҳокимлигида Ишчи гуруҳнинг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Бухоро ва Когон шаҳри, Жондор ва Ромитан тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қуваатлаш бўлимлари иш фаолияти ўрганилиб, соҳа вакилларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Азизов Когон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва ҳудуддаги “Темирйўлчилар” маҳалла фуқаролар йиғини ходимларининг иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар якунида маҳалла фаоллари билан фуқаролар йиғини фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

Бундан ташқари, Ишчи гуруҳ Бухоро шаҳридаги “Беҳиштиён” ва “Садриддин Айний” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бўлиб, соҳа ходимларига зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Республика Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари вилоятнинг 13 та шаҳар ва тумани, шунингдек, танлов асосида ҳудудлардаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ўрганишлар ўтказилади.

https://t.me/mahallavaoilainfo

Поделиться