Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича юқори бошқарув органига раис этиб сайланди

2020-11-04 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО Минтақавий конференциясининг Европа учун ўттиз иккинчи сессияси ташкил этилди.

Тадбир бошида БМТ ФАО ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий Конференцияисининг 32-сессиясида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев 2022 йилгача ФАОнинг юқори бошқарув органи ҳисоланадиган минтақавий Конференцияга раис этиб сайланди. Вазир Ж.Ходжаев 2 йил давомида кейинги Конференция чақирилгунга қадар Конференция фаолиятига раҳбарлик қилади.

Панелли сессия доирасида тадбир иштирокчилари бутун минтақа учун долзарб бўлган озиқ-овқат хавфсизлиги ва аграр секторни ривожлантириш масалаларини шакллантиргани ва муҳокамага қўйгани учун Ўзбекистон Ҳукуматига самимий миннатдорлик билдиришди.

Қайд этиш керакки, мамлакатимиз вакиллари фаолият доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни бошқариб, мувофиқлаштириб, ҳал қилувчи таклифларни киритади. Конференция раиси минтақавий Конференциянинг 2020-2023 йилларга мўлжалланган иш режасини амалга оширишга кўмаклашади ва барча тадбирларни мувофиқлаштиради. Кейинги конференцияга қадар минтақада ФАО фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай норасмий консультациялар, ташаббуслар ва дастурлар Конференция раиси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Айни пайтда Ўзбекистон мезбонлигида ташкил этилаётган мазкур нуфузли виртуал йиғилишда Европа ва Марказий Осиёнинг ФАОга аъзо 53 та давлатлари, Еврокомиссия делегатлари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакилларининг 400 га яқин вакиллари иштирок этмоқда.

Конференциянинг очилиш маросимида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев иштирокчиларни қутлар экан, минтақавий анжуман ФАОнинг аъзо давлатлар билан минтақавий ишлари самарадорлигини таъминлашда, шунингдек келгуси икки йиллик ишларнинг устувор йўналишларини белгилашда муҳим ўрин эгаллашини билдирди.

Биз глобал эпидимиологик вазият масалалари юзасидан халқаро ҳамжамият билан, шунингдек озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларининг тезкорлик билан ҳал этиш бўйича қўшни мамлакатлар билан самарали мулоқотни йўлга қўйдик. Афсуски, мазкур пандемия сайёрамизнинг ҳар бир бурчагида, жумладан, нисбатан фаровон Европа қитъаси ва Марказий Осиё минтақасида жиддий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келди. Коронавирус пандемияси, аввало аҳолининг энг ночор қатлами учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида кўпгина давлатлар учун чинакам ундов бўлди. Ишончим комилки, ушбу анжуман давомида ўзаро фикр алмашишга ҳамда Европа ва Марказий Осиёдаги миллионлаб инсонларнинг ҳаётини яхши тарафга ўзгартирадиган амалий тавсияларни ишлаб чиқишга муваффақ бўламиз. Ҳозирда қишлоқ жойларида аҳолининг турмуш даражасини мунтазам яхшилаб, қишлоқ хўжалигини янада унумдор ва кўп ресурсли қилиш ислоҳотларимизнинг асосий мақсадидир. Анжуман минтақада озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий муаммолари билан боғлиқ энг долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун яхшигина платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Конференцияда Европа ва Марказий Осиёда барқарор озиқ-овқат тизимлари ва соғлом овқатланиш рационлари, ёшларнинг аҳволини яхшилаш, бандликни таъминлаш ва БМТ Оилавий фермер хўжаликлари ўн йиллиги муносабати доирасида қишлоқ туманларини ривожлантириш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини юритиш учун COVID-19 пандемияси оқибатларига қарши курашиш чоралари, қишлоқ хўжалигида инновация ва рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ФАО Бош директори Цюй Дунъюй, БМТ Бош Котибининг 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари Саммити бўйича Махсус вакили А. Калибата, Халқаро электр алоқа уюшмаси Бош котиби Ч.Хуолинь, Европа иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Я.Войцеховский, Туркия, Албания, Озарбайжон, Грузия, Исроил, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Македония, Молдова, Польша, Тожикистон, Туркманистон каби ўттиздан ортиқ мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирлари ҳамда ўринбосарлари қатнашмоқда.

Шунингдек, тадбирда йиғилганлар мулоқотни мустаҳкамлаш зарурати, шунингдек кучайган пандемия шароитларида мамлакатлар ўртасидаги қатъий ва эгилувчан ҳамкорлик алоқаларига алоҳида эътибор қаратишди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти - ФАО Минтақавий конференциясининг Европа учун ўттиз иккинчи сессияси 4 ноябрь куни мавзуга доир ялпи мажлислар доирасида ўз ишини давом эттиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться