Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазири Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси сэр Сума Чакрабарти билан учрашди
2020-11-04 | Жамият
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси сэр Сума Чакрабарти билан учрашди.
Вазир маслаҳатчига Адлия вазирлиги фаолияти, унинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардаги роли, адлия органларини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берди.
Р. Давлетов БМТТД, USAID, ЕХҲТ, ЕИ, БМТ НЖБ, ГХҲТ, ТИКА, Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси сингари ва бошқа халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардаги фаол иштирокини қайд этди.
Сэр Сума Чакрабарти ўз навбатида вазирга ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятининг асосий йўналишлари, хусусан инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат органлари салоҳиятини ошириш, бошқарув кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек давлат органлари билан мулоқотнинг янги усулларини жорий қилиш борасидаги ишлар хусусида маълумот берди.
Томонлар ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, давлат бошқаруви, маъмурий таомиллар, инвесторлар учун қулай муҳит яратиш борасидаги ўзгаришлар бўйича фикр алмашди.
Вазир маслаҳатчи билан келгусида кенг кўламли масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди ва вазирлик инновациялар учун очиқ эканини қайд этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги