Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов маънавий-маърифий тарғибот тадбирида ўз маърузаси билан иштирок этди

2020-11-04 | Жамият

Маълумки, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ҳамда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ҳар бир маҳалла аҳолисига етказиш бўйича тарғибот тадбирлари бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирларида иштирок этувчи Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида махсус ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов мазкур ўқув машғулотида “Маҳаллада жамоа ва фуқаролар ўртасида позитив кайфиятни шакллантириш” мавзусидаги ўз маърузаси билан иштирок этди.

Вазир Р.Маматов маъруза давомида маҳалла ходимларининг аҳоли орасида позитив кайфиятни шакллантириш ҳамда унинг одамлар турмуш тарзидаги ўзига хос аҳамияти, бугунги ислоҳотлар негизида халқимизнинг дунёқарашини оширишда тизим мутасаддиларидан қандай касбий ва шахсий хислатлар талаб этилишига алоҳида тўхталиб ўтди.

Вазир Р.Маматов 194 нафар маҳалла тизими мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маънавият соҳаси вакиллари иштирокидаги мазкур ўқув-семинар сўнггида тингловчиларнинг мавзуга оид саволларига атрофлича жавоб берди. 

Поделиться