Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ўринбосари Ботир Парпиев Намангандаги маҳалла тизими ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди

2020-11-04 | Жамият

Наманган вилояти ҳокимлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев раҳбарлигида маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда соҳага оид бошқа долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман ва шаҳар мутасадди вакиллари, вилоятдаги мавжуд фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирок этди.

Вазир ўринбосари Б.Парпиев ўз нутқи давомида аҳоли бандлиги, уларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳозирда вилоят миқёсида ишсиз фуқаролар сони 58 659 нафар бўлиб, шундан Косонсой туманида 5609 нафар, Норин туманида 6585 нафар, Тўрақўрғон туманида 6870 нафар, Янгиқўрғон туманида 8317 нафар ишсиз фуқаролар мавжуд.

Қайд этилишича, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 35 854 нафар фуқарога “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида фуқаролар йиғинлари томонидан тавсияномалар берилган. Вилоятдаги 626 та маҳалланинг 404 таси (64,5%) “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида мева-сабзавот, иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, қуёнчилик каби йўналишларга ихтисослаштирилган. Маҳалла идораларини қуриш бўйича белгиланган 111 та лойиҳанинг 75 тасида (68%) қурилиш ишлари бошланган.

Йиғилишда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, туман, шаҳар ва маҳаллаларда ўтказиладиган маданий-маърифий, тарғибот тадбирларига аҳоли, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эҳтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод вакилларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш, 2020–2021 йиллар давомида маҳаллаларда арзонлаштирилган нархларда китоб савдо ярмаркалари, “Энг китобхон оила”, “Энг китобхон ўқувчи” кўрик-танловларини ташкил этиш бўйича зарур чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, тегишли йўналишлардаги тегишли йўналишлардаги бўш турган иш ўринларини муносиб кадрлар билан тўлдириш, томорқа ишларини ташкил этишда фаолияти намунали бўлган маҳалла ходимларини рағбатлантириш, намунавий лойиҳалар асосида ҳар бир ҳудудда биттадан маҳаллани обод қилиш ва кенг жамоатчиликка кўрсатиш ишларини амалга ошириш борасидаги вазифаларга ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. 

Поделиться