Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади

2020-11-03 | Инновация

Бугун «InnoWeek.uz-2020» Инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган  мазкур тадбир илк бор онлайн платформа орқали ўтказилмоқда. «InnoWeek.uz-2020»да 30 дан зиёд мамлакат, нуфузли халқаро ташкилот ва компаниялар вакиллари, Австрия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Исроил, Россия, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг илм-фан ва инновациялар соҳасидаги етакчи мутахассислари қатнашади.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров, Изроиллик машҳур олим Дан Шехтман, «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович, Озарбайжон Республикаси транспорт, коммуникация ва юқори технологиялар вазири Рамин  Гулузода ва бошқалар сўзга чиқди.

Инновацион ғоялар ҳафталиги  8 ноябргача давом этади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться