Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Мўғулистон ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари қўшма тадбирларнинг кун тартиби ва муддатлари бўйича фикр алмашди

2020-11-03 | Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Мўғулистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Батсумбэр Мунхжин билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн-мулоқот давомида Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этди, ушбу йўналишлардаги самарали мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари жорий йил икки мамлакат қонун чиқарувчи органларида ташкил этилган Дўстлик гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Мўғулистон парламентлараро алоқаларини янада ривожлантиришга қизиқишини тасдиқлади.

Қўшма тадбирлар, шу жумладан, Ўзбекистон-Мўғулистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 6-раунди кун тартиби ва муддатлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Суҳбат доирасида ўзаро муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться