Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ўринбосари Азизбек Икрамов қорақапоғистонлик аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида ҳудудга ташриф буюрди

2020-11-02 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Азизбек Икрамов раҳбарларлигидаги Ишчи гуруҳ маҳалла тизимида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли муаммолари ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омиллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш борасида жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва келгуси вазифаларни муҳокама этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Бир неча кун давом этган ташриф давомида жойларда маҳалла раислари ва ўринбосарларининг фаолияти чуқур ўрганилиб, бу борада эришилаётган ютуқлар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, вазирлик фаолиятини тўғри йўлга қуйишда соҳада фаолият юритаётган ходимларнинг олдига қўйилган вазифаларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мажлислар залида Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасига оид ўтказилган йиғилишда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари”ни шакллантиришда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, маҳалла ва оила институтларини мустаҳкамлаш борасидаги масалалар бўйича маҳаллаларда ўрганилган ишлар туман (шаҳар) лар кесимда муҳокама қилинди. Айниқса маҳаллаларда тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларга самарали ечим топишда барча саъй-ҳаракатларни бирлаштириш шартлиги таъкидланди.

Тадбирда «Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш» ғояси остида ўтказиладиган тарғибот тадбирларида вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, туман, шаҳар ва маҳаллаларда ўтказиладиган маданий-маърифий, тарғибот тадбирларига аҳоли, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, уюшмаган ёшлар, эхтиёжманд хотин-қизлар, кекса авлод вакилларини жалб этиш алоҳида қайд этиб ўтилди. Бунда вазирликнинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан маҳалла раислари билан ҳамкорликда қатнашувчилар рўйхати шакллантирилади ва бу тадбирларда таниқли олимлар, санъаткорлар, спортчиларнинг иштироки таъминланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

Поделиться